Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда «Старекслар» 1 майга қадар кўчалардан олинади
Душанбе шаҳри маъмурияти 2018 йилнинг 1 майига қадар шаҳар кўчаларидан барча «Старексларни» олиб ташлайди ва уларни автобус ҳамда троллейбуслар билан бутунлай алмаштиради.
Айни дамда «Старекслар» 13, 25, 28, 8, 2-йўналишлардан олинди. «Старекслар» ҳайдовчилари ишсиз қолмайди, улар йўловчиларни шаҳар атрофидаги туманлар йўналишида ташийди.
«Биз барча «Старексларни» шаҳар кўчаларидан олиш бўйича 1 майга қадар муддат бердик. Улар шаҳар атрофидаги транспорт йўналишларига ўтказилади», - дея хабар берган «АП» Душанбе ҳокимиятининг транспорт бўлимидаги манбага асосан.
Унинг сўзларига кўра, айни дамда шаҳарда йўловчиларни манзилига етказиш учун 200дан ортиқ янги автобуслар қўйилган. Йўловчилар "Мерседес-Спринтер" маркали микроавтобусларда ҳам ташилади. Бироқ йил охиригача улар ҳам шаҳар кўчаларидан олиб ташланади.
«Душанбе учун яна 100та янги автобус сотиб олинди, яқин орада улар ҳам Душанбе транспорт йўналишларида қатнай бошлайди. Ҳозир шаҳарда 2 мингдан ортиқ микроавтобуслар йўловчиларни ташимоқда. Йил охирига қадар биз уларни 8га 1 бўйича алмаштирмоқчимиз – яъни, биз 8та микроавтобусни битта автобус ёки троллейбусга алмаштирамиз», - деган манба.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026