Жаҳон | 11:26 / 25.04.2018
19633
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқнинг энг катта давлат қарзига эга мамлакатлари маълум

Фото: Reuters

Евроиттифоқ статистика хизмати ЕИга аъзо бўлган ва энг катта давлат қарзига эга мамлакатлар бўйича маълумотларни эълон қилди.

Таъкидланишича, ЯИМга нисбатан энг катта давлат қарзи даражаси 2017 йилнинг тўртинчи чораги ҳолатига кўра, Греция (178,6%), Италия (131,8%), Португалия (125,7%), Бельгия (103,1%) ва Испанияда (98,3%) бўлган.

Шу билан бирга, энг яхши кўрсаткичлар Эстония (9%), Люксембург (23%), Болгария (25,4%), Чехия (34,6%) ҳамда Руминияда (35%) қайд этилган.

Аниқлик киритилишича, 2017 йилнинг тўртинчи чораги бўйича маълумотларга кўра, Европа иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги ўртача давлат қарзи йил охирида ЯИМ 81,6%ни ташкил этган, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 83,3% даражада бўлган.

Мавзуга оид