Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:36 / 25.04.2018
7925
1 дақиқада ўқилади
Германия Сурияга 1 млрд евро ажратишни режалаштирмоқда
Фото: The Indian Express
ГФР Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Германия ҳукумати Сурияга инсонпарварлик ёрдами учун 1 млрд евро тақдим этади.
Бу ҳақда идоранинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилган.
«Биз Суриядаги инсонларни шунчаки ташлаб қўйишимиз керак эмас», - дея айтиб ўтди ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас. «Германия инсонпарварлик ёрдамига қўшимча тарзда миллиард евро ажратиб беради», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 давлатлари қўшма баёнотда Россиянинг Сурия ва Украинадаги хатти-ҳаракатларини «қабул қилиб бўлмас» деб атаганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш