Жаҳон | 08:29 / 25.04.2018
2393
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда нефть қудуғидаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото: РИА Новости /Михаил Цыганов

Индонезияда ноқонуний нефть қудуғида чиққан ёнғин оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жабрланди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда

Нашрнинг маълум қилишича, мамлакатнинг ғарбидаги Ачех вилоятида жойлашган нефть қудуғидаги ёнғин нефть тўкилиши оқибатида содир бўлган. Ёнғин оқибатида камида 3 та уй ёниб кетган.

“Олов ҳали ҳам ёйилмоқда ва ҳали ўчирилмаган”, деб айтган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Индонезиянинг табиий офатларга қарши курашиш агентлиги ёнғин содир бўлганини тасдиқлаган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид