Жаҳон | 09:09 / 25.04.2018
19091
1 дақиқада ўқилади

Ит юк машинасида дўконни остин-устун қилди (видео)

Хитойнинг Тайчжоу шаҳрида юк машинасида қолдирилган ит машинада дўконга кириб кетиб, уни остин-устун қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, бундай ноодатий ҳодиса юк машина эгасининг эътиборсизлиги сабабли юз берган. У машинасини двигателини ўчирмаган ҳолда қолдирган, бунинг оқибатида машина салонида қолдирилган ит тасодифан газ тепкисини босиб юборган. Шундан кейин машина ҳаракатланиб, дўкон ичига кириб кетган.  

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Таъкидланишича, воқеа оқибатида итга ва ён атрофдаги одамларга ҳеч қандай жароҳат етмаган.

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид