Кремль: Арманистондаги вазиятни диққатлик билан кузатиб бормоқдамиз
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремль Арманистондаги вазиятни диққатлик билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.
«Биз ҳамон буни ички иш деб ҳисоблаймиз ва бизнинг арманистонлик дўстларимиз вазиятга ечим топиши ҳамда яқин вақт ичида барқарор конструктив қарорга келишига умид қилмоқдамиз. Биз бу вазиятни жуда диққатлик билан кузатиб боряпмиз», - дея маълум қилди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Арманистонда рўй бераётган ҳодисаларни Украина билан таққослаш керак эмаслиги ҳақидаги позицияда эканини маълум қилганди.
«Мен ўхшатмаган бўлардим, сабаби вазият умуман бошқача. Бу ерда тўғридан-тўғри ўхшатишга ҳожат ҳам йўқ. Албатта, вазиятни таҳлил қилиш лозим, ҳамда яна бир марта қайтараман: биз уни жуда диққатлик билан кузатиб бормоқдамиз. Бироқ ҳозир шуни айтишим мумкинки, Украина билан қандайдир ўхшатишларни қилиш бу ерда умуман мантиқсизлик», - дея айтиб ўтган Песков.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024