Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салоҳ, Мане ва Фирмино ЕЧЛ янги рекордини ўрнатди
Фото: Getty Images
«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси тарихида таркибида бирданига уч футболчи бир мавсум давомида саккизта ва ундан ортиқ гол киритган биринчи жамоага айланди. Сенегаллик Садио Мане саккизта гол киритган бўлса, бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино ва мисрлик Муҳаммад Салоҳда – 10тадан.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалида Англия жамоаси «Рома»ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди, ўйин давомида ливерпулликлар 5:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Мерсисайдликлар таркибида Салоҳ ва Фирмино дубль қайд этган бўлса, Мане яна бир тўпга муаллифлик қилди. Фирмино ва Салоҳ 2тадан голли узатмага ҳам муаллифлик қилди.
Мавзуга оид
12:09 / 01.10.2025
«Ливерпул» Туркияда ютқазди, грандлардан голлар ёмғири. ЕЧЛда кун ўйинлари
22:12 / 28.08.2025
«Реал» Қозоғистонга боради – ЕЧЛ умумий босқичига қуръа ташланди
11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
18:58 / 21.06.2025