Жаҳон | 19:38 / 26.04.2018
8155
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда толибларнинг ҳужуми оқибатида 9 ҳарбий ҳалок бўлди
Афғонистон шимолидаги блокпостларга “Толибон” ҳаракати жангарилари ҳужум қилиши оқибатида 9 ҳарбий ҳалок бўлди, 15 нафари яраланди. Бу ҳақда Фарёб вилояти губернатори Муҳаммад Солиҳ Солиҳга иқтибос келтирган ҳолда 1TV телеканали маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум 26 апрелга ўтар кечаси содир этилган. Жангарилар билан тўқнашув 8 соат давом этган.
Ҳарбийларнинг қарши ҳужуми оқибатида 15 жангари йўқ қилинган, 5 нафари яраланган. Бундан ташқари, йўқ қилинган жангарилар орасида уларнинг Муҳаммад Амин исмли қўмондони ҳам бўлган.
Мавзуга оид
16:50 / 11.10.2024
Ўзбек компанияси Афғонистоннинг энергетика секторига 1 млрд доллар сармоя киритади
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
21:27 / 03.10.2024