Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия президенти АҚШдан самолётлар сотиб олгани учун импичмент қилинмоқчи
Фото: AP Photo / Andrew Harnik
Нигерия миллий ассамблеясининг бир қатор сенаторлари мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорийга қонун чиқарувчилар розилигисиз АҚШдан самолётлар сотиб олиш учун 496 млн доллар миқдоридаги давлат маблағларини ажратгани учун импичмент эълон қилишга чақиришди. Бу ҳақда Premium Times нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, бунга Эдо штатидан сенатор Мэтью Урогиде чақирган. Унинг айтишича, президентнинг қарори конституциянинг бузилиши ҳисобланади ва шу сабабли Бухорий ўз ҳаракатлари учун жавоб бериши керак. Бухорийнинг таъкидлашича, у миллий ассамблея бу харидни маъқуллашига шубҳа қилмагани сабабли давлат маблағларини ажратишни маъқуллаган.
“Мен сенат эътиборини мамлакат хавфсизлиги соҳасидаги фавқулодда ҳодисаларга қаратишни истайман. Бу чақириқларни штатлар губернаторлари, сўнгра миллий иқтисодий кенгаш йиғилишида муҳокама қилганмиз. Йиғилишда хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш учун захира фондидан бир миллиард долларгача маблағ олиш ва қўллашга рухсат берувчи резолюция маъқулланганди”, деб айтган Бухорий.
Мавзуга оид
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025
Нигерияда жангарилар қўлидан яна 130 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
07:36 / 04.12.2025