Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:59 / 26.04.2018
13350
1 дақиқада ўқилади
«Реал» яна бир кўрсаткич бўйича биринчи бўлди
Фото: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши дастлабки учрашувда иродали ғалабага (2:1) эришди.
Натижада мадридликлар Чемпионлар лигаси учрашувларида 150 марта ғалаба қозонган илк жамоага айланди. Бундан ташқари «Реал» «Барселона»нинг барча еврокубоклардаги умумий ғалабаси бўйича рекордни ҳам такрорлади — 306 ютуқ.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Чемпионлар кубоги/лигасида жами 12 марта ғолиб чиқиб рекорд ўрнатган. «Қироллик клуби»жорий мавсумда кетма-кет учинчи марта турнирда ғалаба қозониши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш