Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШ санкциялари бўйича Евроиттифоқдан умид қилмоқда
Фото: РИА Новости /Сергей Гунеев
Россия Евроиттифоқ АҚШни чекловларни юмшатишга кўндиришидан умид қилмоқда. Бу ҳақда Reuters Россия Молия вазирлигидаги манбага асосан хабар берди.
«Ҳамма ГФР канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трамп билан қоидаларни ўзгартириш борасида келишиб олиши имкониятига қарамоқда. Бу қоидаларни ўзгартириш учун керак. Айнан шунинг учун Россия жавоб тариқасида барча қуролидан фойдаланмаяпти», - деган манба.
Ўз навбатида, Россия ҳукуматига яқин бўлган манбанинг айтишича, «Русал»га қарши санкциялар Россия учун сюрпризга айланди.
«Биз босим бундай даражада бўлишини кутмагандик, бироқ Ғарб ҳам буни кутмаганди», - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда АҚШ санкциялари ижроси учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:13
Ақтўбедаги ҳалокатлар: сабаблар нима?
16:12 / 27.12.2025
“Медуза” асосчиси Тимченко сиртдан 5 йилга колонияга ҳукм қилинди
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025