Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саргсян Арманистон Республика партияси раислигидан кетмоқда
Фото: kremlin.ru
Арманистонда Республика партияси раиси Серж Саргсянни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилишди. Бу ҳақда партия сайтида Саргсян, бош вазир вазифасини бажарувчи Карен Карапетян ва фракция депутатларининг 25 апрель куни бўлиб ўтган учрашувига асосан хабар берилган.
«Республика партияси раисини ўзгартириш ҳақида мунозара бошлаш қарори қабул қилинди. Собиқ президент ва ҳукуматнинг собиқ раҳбари Серж Саргсян учрашувда иштирок этаётганларга 23 апрель кунги истеъфоси сабабларини тушунтирди, Республика партияси парламент фракциясининг иши бўйича турли сценарийларни тақдим этди. Бу мамлакатда ички тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаб қолиш учун керак», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистондаги ҳукмрон Республика партияси барча сиёсий блоклар вакиллари билан исталган масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026