«Арманистон Республика партияси парламент фракцияси барча томонлар билан дастлабки шартларсиз исталган масалаларни муҳокама қилишга тайёрлиги ҳақидаги келишувга эришилди», - дейилади партия баёнотида.

Шунингдек хабар қилинишича, учрашув иштирокчилари партия раисини алмаштириш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда мухолифат сайловларда қандай шартда иштирок этишини маълум қилганди.