Суперлига. "Локомотив" 2та пенальти эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридаги сўнгги учрашув ўтказилди.
"Бунёдкор" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндаги илк гол 59-дақиқада мезбонлар футболчиси Тошматов томонидан киритилди. Орадан 11-дақиқа ўтиб, Бикмаев 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида яна Бикмаевнинг ўзи пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Локомотив" очколари сонини 11тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. "Бунёдкор" эса 16 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
"Бунёдкор" – "Локомотив" 1:2
Голлар: 1:0 - 59 Тошматов, 1:1 - 70, пенальти Бикмаев, 1:2 - 86, пенальти Бикмаев.
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (С), 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов, 99.Филип Раевац.
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 19.Хусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 22.Санжар Шоаҳмедов, 27.Сардор Рашидов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Игор Йелич.
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024
Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести
14:37 / 27.02.2024