10:55 / 27.04.2018
12179

АҚШ БМТда унинг позициясини қўллаб-қувватламайдиган давлатлар рўйхатини тузди

Фото: Reuters

АҚШ БМТ Бош ассамблеясида унинг позициясига мос овоз берувчи ва кўп ҳолларда АҚШ қарашларига қарши чиқувчи давлатлар рўйхатини тузди.

АҚШ давлат департаменти докладига кўра, 2017 йилда БМТ Бош ассамблеясида 93 та резолюция лойиҳаси кўриб чиқилган. 31 фоиз ҳолатда Бош ассамблеяга аъзо давлатлар АҚШ каби овоз берган, бу 2016 йилдаги кўрсаткичдан 10 фоиз кароқдир. АҚШ бундай докладни 34 йилдан бери чиқариб келади.

АҚШ билан қарашлари мос келган ўнта давлатга Исроил, Микронезия, Канада, Маршалл ороллари, Австралия, Буюк Британия, Франция, Палау, Украина, Чехия кирган. АҚШ билан қарашлари максимал мос келмаган давлатлар рўйхатига Зимбабве, Бурунди, Эрон, Сурия, Венесуэла, Шимолий Корея, Туркманистон, Куба, Боливия ва ЖАР кирган.

“АҚШ халқи БМТ бюджетининг 22 фоизини, яъни ундан кейин келувчи 3 та донор давлатнинг умумий бадалидан кўпроқ тўлайди. Шундай сахийликка қарамай, БМТдаги давлатлар биздек 31 фоиз ҳолатдагина овоз берган. Бу 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир”, деб айтилган АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли баёнотида. Хейли бу ҳолатни “бизнинг инвестицияларга мақбул бўлмаган муносабатдир” деб айтган.

 

Top