Жаҳон | 11:26 / 27.04.2018
15284
1 дақиқада ўқилади

АҚШ КХДР ва Жанубий Корея етакчиларининг учрашувига муносабат билдирди

Фото: Depositphotos

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг хабарида айтилишича, Қўшма Штатлар КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин ўртасидаги музокаралар муваффақиятли бўлишидан умид қилмоқда. Баёнот ABC телеканалининг твиттердаги саҳифасида эълон қилинди.

«Биз умид қиламизки, музокаралар Корея ярим оролида тинчлик ва фаровонликка эришиш жараёнига катта туртки бера олади», - дейилади Оқ уй хабарномасида.

Шунингдек таъкидланишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви «яқин ҳафталар ичида» бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пханмунжомдаги Кореялараро саммит яхши натижалар беришига ишонишини айтиб ўтганди. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин эса Пханмунжомни тинчлик рамзи деб атади. Бунга КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг ҳарбий-демаркацион чизиқни кесиб ўтгани сабаб бўлган.

 

Мавзуга оид