Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
217 млн сўмга «ухлатган» фирибгар ушланди – ИИВ
Бухоро шаҳрида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 26 апрель куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи, хусусий корхона раҳбари, А.Э. 2017 йил мобайнида телеканал раҳбари А.Э.ни алдаб ишончига кириб, юқоридаги хусусий корхона тўғрисида телеканалида реклама ролигини намойиш қилдириб, намойиш учун бериладиган 7 млн 200 минг сўм пулларни А.Э.га бермаганлиги аниқланган.
Шунингдек, у М.А. ва И.П.га уй ҳамда биноларни қуриб беришликни ваъда қилиб, улар билан сохта шартномалар тузиб, ўзининг корхонасида М.А.дан 182 млн 540 минг сўм ва И.П.дан 35 млн сўм пулларни олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги, шунингдек, А.Э.ни хусусий корхонасида қурилиш ишларида ишлаган, якка тадбиркор, Н.Ш. бошчилигидаги ишчиларнинг жами 33 млн. сўм, Ф.М.нинг 3 млн. 700 минг сўм, якка тадбиркор, Ў.Н.ни 800 минг сўм ва Ф.О.нинг 700 минг сўм иш ҳақларини бермаганлиги аниқланди.
А.Э. ушланган.
Мавзуга оид
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
22:15 / 11.04.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар
19:57 / 11.04.2026