Спорт | 20:21 / 28.04.2018
4375
1 дақиқада ўқилади

«Бавария» «Реал»га қарши ўйин учун етакчиларини асради

Фото: Twitter/FCBayern

Бундеслига 32-турида «Бавария» чемпион сифатида «Айнтрахт»ни қабул қилмоқда.

Бош мураббий Юпп Ҳайнкес Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Реал»га қарши ўйиндан олдин, етакчиларига дам беришга қарор қилди ва таркибда ёшларни майдонга туширди.

Хусусан, асосий таркибга 20 ёшгача бўлган 4 нафар футболчи киритилди - ҳимоячи Лукас Май (18 ёш), яримҳимоячилар Меритан Шабани (19) ва Никлас Дорш (20), шунингдек, ҳужумчи Франк Эвина (17).

Натижада, «Бавария» таркибининг ўртача ёши – 24 йил ва 36 кунни ташкил қилди. Бу сўнгги 23 йилда клуб учун рекорддир, деб хабар бермоқда Opta Sports.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид