Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян номзодини учта партия қўллаб-қувватлашга қарор қилди
Арманистоннинг “Елк” ва “Гуллаётган Арманистон” партиялари ортидан “Дашнакцутюн” партияси мухолифатчи Никол Пашинян номзодини мамлакат бош вазири лавозимига илгари суришни қўллаб-қувватлади. Ҳукмрон партия ўз номзодини таклиф қилишдан бош тортган.
Парламентда 105 та ўриндан 7 та ўринга эга “Дашнакцутюн” ва 31 та ўринга эга “Гуллаётган Арманистон” партиялари бош вазир лавозимига овоз беришда Пашинянга овоз беришга қарор қилди.
Пашинян номзоди бош вазир сайловларига “Елк” фракцияси томонидан илгари сурилди. “Елк” парламентда 9 та ўринга эга. Шу тариқа, мухолифатдан 47 та (7+31+9) овоз бор, бош вазир этиб сайлаш учун 53 та овоз лозим.
Пашинян етмаётган овозларни олишга муваффақ бўлишини айтган. Агар Пашинян бош вазир лавозимига тасдиқланмаса, унда мухолифатчилар “жавоб қадами кўришади”.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026