Ўзбекистонда мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан ортиқ блогерлар чемпионати ўтказилмоқда
Ўзбекистонда блогерлар чемпионати ўтказилиши ҳақда аввал хабар берилган эди. Ушбу чемпионат 3 босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқич учун ижодий ишлар 20 майгача қабул қилинади. Иккинчи босқич 22-31 майда, финал босқичи эса 2-12 июнда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақага мақолалар, блогпостлар, видео-, фото- ёки аудиоблоглар билан қатнашиш мумкин.
Маълумотларга кўра, чемпионат мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан ортиқ. У қуйидагича тақсимланади:
1-ўрин (1 та): 15 миллион сўм.
2-ўрин (2 та): ҳар бирига 8 миллион сўмдан.
3-ўрин (3 та): ҳар бирига 5 миллион сўмдан.
Бундан ташқари, ўндан зиёд номинация бўйича мукофотлар таъсис этилган. Уларнинг ғолиблари ҳомийлар томонидан ноутбук, телевизор, планшет, смартфон билан тақдирланади. Батафсил маълумот: BLOG.XABAR.UZ сайтида.
Мавзуга оид
15:20 / 02.09.2024
Эронда твити оятуллоҳнинг постидан кўпроқ лайк олган блогер 12 йилга қамалди
10:37 / 10.08.2024
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
20:06 / 07.08.2024
Россияда собиқ ҳарбий хизматчи Қуролли кучларни танқид қилгани учун қамоққа олинди
08:01 / 30.07.2024