Спорт | 10:29 / 28.04.2018
5507
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионатининг барча стадионлари ишга туширилди

28 апрель куни Россиянинг Самара шаҳрида «Самара Арена» стадиони фойдаланишга топширилди.

Бу ЖЧ-2018 учун мўлжалланган ва ишга туширилган сўнгги стадион бўлди. Иншоотнинг очилиш маросимидан сўнг, унда Россия 1-дивизиони доирасидаги «Крилья Советов» - «Факел» (2:1) ўйини ўтказилди.

«Самара Арена»ни барпо қилиш учун 4,5 йил вақт ва 320 миллион доллар сарфланди. У ўз бағрига 45 минг томошабинни сиғдира олади.  

Стадионда 6та ўйин ўтказилади: Коста-Рика - Сербия, Дания - Австралия, Уругвай - Россия, Сенегал - Колумбия ва 1/8 финал билан 1/4 финалдан ўрин олган ўйинлар.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 ўйинлари 14 июнь - 15 июль кунлари Россиянинг 11та шаҳри: Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи ва Екатеринбургда ўтказилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид