Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон мухолифати етакчиси президент билан музокаралар ўтказди
Арманистондаги мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян республика президенти Армен Саркисян билан ички сиёсий вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда сиёсатчи фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзган.
«Арманистон президенти Армен Саркисян билан учрашдим. Биз ички сиёсий вазиятдаги сўнгги ҳодисалар ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама этдик», - дея ёзган Пашинян.
Сиёсатчи музокаралар тафсилотини келтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон президенти Армен Саркисян ҳукмрон партия раиси, собиқ бош вазир Серж Саргсян ва мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян билан учрашувлар ўтказгани хабар берилганди. Президент Саркисян 26 апрель куни мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян билан учрашган. У бу учрашувдан сўнг ички сиёсий инқирозга ечим топиш мақсадида мунозараларни давом эттирган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026