Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон маъмурияти шаҳарликларни заҳарли қуртлар тарқалганидан огоҳлантирди
Лондон маъмурияти шаҳарда заҳарли қуртлар кенг тарқалганидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Daily Star нашри.
Гап заранг ипак қурти личинкалари ҳақида бормоқда. Уларнинг танаси заҳарли моддалар сақловчи тукчалар билан қопланган бўлиб, бу моддалар инсонда тошма, кўнгил айнаш ва нафас сиқиш хуружларини келтириб чиқариши мумкин.
Қироллик ўрмон ҳамжамиятининг маълум қилишича, шаҳар боғларидаги заранг дарахтларида бу қуртларнинг уялари пайдо бўлган. Махсус хизматлар қуртларни тутиш учун қопқонлар қўйишмоқда.
Лондонликлар бундай қуртларга нафақат тегмасликка, балки ўз уй ҳайвонларини улар билан алоқага киришишдан ҳимоялашга чақирилган.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026