14:06 / 29.04.2018
3779

Тайванда ёнғин, етти киши ҳалок бўлди

Фото: ТАСС /Артем Коротаев

Тайваннинг Таоюань шаҳридаги микросхемалар ишлаб чиқариш бўйича корхонада юз берган ёнғин оқибатида беш нафар ўт ўчирувчи ва икки ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Focus Taiwan телеканали тезкор хизматларга асосан хабар қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, оловни ўчириш вақтида етти кишидан иборат ўт ўчирувчилар гуруҳи асосий жамоа билан алоқани йўқотиб қўйди – улар бино конструкциялари қулагани туфайли тўсилиб қолган. Кейинчалик улардан беш нафари ўлик ҳолда топилди, яна икки киши шифохонага оғир аҳволда олиб кетилди.

Шунингдек хабар берилишича, ёнғинда Таиланддан бўлган икки ишчи ҳам ҳалок бўлган. Айни дамда уларнинг шахси аниқланмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдаги караоке-клубда ёнғин юз бергани, 18 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

 

Top