20:24 / 30.04.2018
6794

«Қизилқум» ОКМКни йирик ҳисобда енгди

Фото: Қизилқум ФК матбуот хизмат

Ўзбекистон суперлигасининг 9-туридан ўрин олган яна бир учрашув Навоийда бўлиб ўтди. Унда «Қизилум» ОКМКни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Неманья Йованович пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Артур Геворкян фарқни иккитага оширд. 87-дақиқада мезбонлар тўпурари Элгужа Григалашвили яна бир гол киритиб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади.

Ушбу ғалабадан кейин «Қизилқум» очколари сони 9тага етди ва жамоа айнан ОКМКни ортда қолдириб, 9-ўринга кўтарилди. ОКМК эса 9 очко билан фақатгина тўплар нисбатидаги кўрсаткич туфайли 10-поғонага тушди.

Ўзбекистон Суперлигаси
9-тур

«Қизилқум» – ОКМК 3:0 (1:0)
Голлар: Неманья Йованович (36, пен), Артур Геворкян (63), Элгужа Григалашвили (87).
«Қизилқум»: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиоргий Квесиешвили, 10. Алишер Саноев, 11. Дониёр Усмонов, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян (18. Самандар Шодмонов, 86), 21. Муҳсинжон Абдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 84. Неманья Йованович.
ОКМК: 33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4. Хуршидбек Мухторов (77. Отабек Зокиров, 46), 8. Музаффаржон Музаффаров, 10. Шоҳназар Норбеков, 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов (17. Камолиддин Мурзоев, 68), 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 87. Вадим Чемиртан
Огоҳлантиришлар: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (35), Жавлон Гусейнов (60), Эркин Бойдуллаев (69), Алишер Саноев (83).
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Ф.Янсупов (Тошкент).

Top