Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин раҳбариятини қаттиқ танқид қилган – ОАВ
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Фаластин раҳбарияти, жумладан президент Маҳмуд Аббосни тинчликка эришиш имкониятларидан воз кечгани учун танқид қилган. Бу ҳақда АҚШ ва Исроил манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Axios нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу ҳолат 27 март куни Нью-Йоркда яҳудий ташкилотлар етакчилари билан ёпиқ йиғилишда юз берган.
“Охирги ўнлаб йиллар давомида Фаластин раҳбарияти унга тинчликка эришиш учун билдирилган барча таклифларни рад этиб, бирин-кетин имкониятларни қўлдан чиқарди. Фаластинликлар учун таклифни қабул қилиш ва музокаралар столи атрофига ўтириш ёки овозини ўчириб, шикоят қилишни бас қилиш вақти келди”, деб айтган валиаҳд шаҳзода.
Шаҳзода, шунингдек, Саудия Арабистони учун Фаластин масаласи эмас, балки Эроннинг минтақадаги таъсири устувор масала эканлигини айтган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026