Жамият | 22:22 / 01.05.2018
40575
1 дақиқада ўқилади

БААда ўзбекистонлик аёлни калтаклаб зўрлаган кишига ҳукм ўқилди

БАА фуқароси ўзбекистонлик аёлни калтаклагани ва зўрлагани учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Khaleej Times шу ҳақида хабар берди

Душанба куни Дубай суди 39 ёшли эркакка айблов ҳукмини ўқиди. Тергов маълумотларига кўра, эркак аёл билан жанжаллашгач, уни калтаклаган, сўнгра зўрлаган. Аёлнинг кийимларини эса 11-қаватдан ирғитган. 

Аёл рус миллатига мансуб қўшниларидан кийим олиб кийиниб, шу куннинг ўзидаёқ маҳаллий полиция участкасига шикоят билан мурожаат қилган.

Воқеа 2017 йилнинг 21 январида рўй берган. Қиз шу куннинг ўзидаёқ маҳаллий полиция бўлимига мурожаат қилган. 

Айбланувчи ўз айбини рад этмоқда. Бироқ суд-тиббиёт экспертизаси жабрланувчининг танасида калтакланиш излари ва эркак ДНКни топган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид