Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада “келажакдан танга” топилди
Мексикадаги қурилиш майдончаларидан бирида қурувчи Диего Авила 2039 йил билан саналанган тангани топиб олди. Эркак бир бўлак металлни топиб олиб, уни тозалаганидан кейин топилма танга эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Daily Star нашри маълум қилди.
Энг эътиборлиси, тангада 2039 ёзуви, немис хочи, бургут ва свастика тасвирлари бўлган.
“Келажакдан танга”да юқоридаги белгилардан ташқари, учта ёзув: иккитаси испанчада ёзилган бўлиб, “Янги Германия” ва “Мустақиллик ва озодлик”, учинчиси эса немисчадаги “Барчаси бир миллатда” ёзуви бўлган. Бироқ тангада унинг қиймати кўрсатилмаган бўлган.
Қурувчи тангани мутахассисларга топширган, бироқ улар ҳозирча унинг келиб чиқишини тушунтириб бера олмаяптилар.
Интернет фойдаланувчилари ушбу танга видеосини кўриб, ўз тахминларини билдира бошлаганлар. Кимдир танга ҳақиқатан ҳам бизнинг даврга бирор-бир параллел дунёдан ёки келажакдан тушган деб ҳисоблаётган бўлса, бошқалар Авилани фирибгарликда айблашмоқда.