Жаҳон | 21:08 / 01.05.2018
2146
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги портлашларда 20 га яқин одам ҳалок бўлди 

Фото: Global Look Press/Zhang Baoping

Нигериянинг Муби шаҳрида масжид ичида ва унинг ташқарисида содир этилган иккита портлаш оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Штат полицияси комиссарининг маълум қилишича, воқеа 1 май куни соат 13.00да юз берган. Террорчи-худкушлардан бири масжид ичида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Сўнгра масжиддан 200 метр нарироқда яна бир террорчи ўзини портлатган.

Маълум қилинишича, яна 10 дан кўпроқ одам яраланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид