Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян ҳукмрон партияни айблаб чиқди
Арманистон мухолифати етакчиси Никол Пашиняннинг маълум қилишича, ҳукмрон Арманистон Республика партияси мамлакат бош вазири сайловларини ўтказмаслик бўйича уринишларни амалга оширяпти. Бу ҳақда сиёсатчи фейсбукдаги ўз саҳифасида ташкил этилган жонли эфирда айтиб ўтган.
«Яхши биласизки, республикачилар аввалроқ халқдан номзод сайланишига халақит бермаслик ниятида эканликларини маълум қилишганди ва бу баёнотлар яқинда улар билан ўтказган учрашувимда ҳам берилди. Бироқ, биз шундай маълумотга эгамизки, унга кўра Серж Саргсян бошчилигидаги республикачилар тунги мажлислардан бирида Миллий йиғилишга овоз бериш вақтида халқдан номзод сайланишига халақит беришни мўлжаллашаётгани ошкор бўлди», - дея Пашиняннинг сўзларини келтиради РИА «Новости».
Мухолифат етакчиси ўз тарафдорларига 1 май куни эрталаб Республика майдонида тўпланишни таклиф қилган. Шунингдек, бугун Арманистон бош вазири сайловлари ҳам бўлиб ўтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда бош вазир сайловлари ўтказилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026