Жамият | 23:09 / 01.05.2018
12116
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ўзаро жанжал одам ўлдириш билан тугади

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида мудҳиш жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 29 апрель куни соат 23.30ларда, Б.Ю. ва А.Б. маст ҳолда Ватанпарвар кўчасида ўзаро жанжал оқибатида Бўка туманида яшаган Р.Э.нинг боши ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказаётганларида, уларни ажратмоқчи бўлган, З.Т.ни ҳам уриб-тепиб жароҳат етказганлар. 

Натижада Р.Э. касалхонага келтирилганида вафот этган. Б.Ю. ва А.Б. қўлга олинган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид