09:52 / 02.05.2018
4330

АҚШнинг 7 штати ноқонуний муҳожирларни ҳимоялаш дастурини бекор қилишга чақирди

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

АҚШдаги еттита штат ҳукумати ноқонуний муҳожирларни ҳимоялаш дастурини бекор қилиш бўйича чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда USA Today Техас штати бош прокурори Кен Пакстонга асосан хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Пакстон федерал ҳукуматни судга бериб, ноқонуний муҳожирларни ҳимоялаш дастурини бекор қилиш талаби билан чиққан. Таъкидланишича, Техасга Алабама, Арканзас, Луизиана, Небраска, Жанубий Каролина ва Ғарбий Виргиния маъмурияти ҳам қўшилди.

«Техас йиллар давомида федерал ижро ҳокимиятида ноқононуний муҳожирларга мамлакатда қонуний жиҳатдан қолиш ва ишлаш учун рухсатнома олишни бир томонлама кафолатлашга ҳеч қандай ваколатлар йўқлигини айтиб келди», - дейилади Пакстоннинг баёнотида.

Прокурор «Кириб келаётган болалар учун кечиктирилган ҳаракатлар» дастурини бекор қилишга эришмоқчи, у мамлакатга ёш пайтида келган ноқонуний муҳожирларни депортация қилишдан тўхтатиб қолади.

Top