10:41 / 02.05.2018
24736

Қозоғистондан Ўзбекистонга 3 ой давомида қанча пул юборилгани маълум

Фото: Kapital.kz

2018 йил январь-март ойларида Қозоғистондан пул ўтказмалари тизими орқали Ўзбекистонга 12,4 миллиард тенге (тахминан 37 миллион доллар) жўнатилди, дея хабар бермоқда Қозоғистон иқтисодиётини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи Ranking.kz.

Шу даврда Ўзбекистондан Қозоғистонга деярли уч баробар камроқ - 4,4 миллиард тенге (тахминан 13 миллион доллар) жўнатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга 273,6 миллион доллар жўнатилгани хабар қилинганди.

Top