Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия мигрантларни ҳимоя қилиш тўғрисида битим имзолади
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 2018 йил 30 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида "Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Битим имзоланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу битим Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги фуқаролари бўлган меҳнат-мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фуқаролари бўлган меҳнат-мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
Ушбу Шартноманинг бажарилишига масъул: Ўзбекистон Республикасидан – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги; Туркия Республикасидан – Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги.
Ушбу Битимга мувофиқ меҳнат-мигрантларини қабул қилувчи давлатнинг ҳудудида иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ишлаши мумкин.
Шунингдек, томонлар ўз мамлакатларидаги миграция оқимларини тартибга солишда ёрдам беришади ва ўз мамлакатларида ноқонуний меҳнат миграциясини тўхтатиш учун ҳамкорлик қилишади.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026