Кремль: АҚШдан бошпана сўраган россияликлар ҳақидаги маълумот шубҳали
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШга бошпана тақдим этиш илтимоси билан мурожаат қилган россияликлар сони рекорд даражага етгани ҳақидаги маълумотнинг ҳақиқийлигини шубҳа остига олди. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Песковдан ОАВда Америка томонидан бошпана сўраган Россия фуқаролари сони рекорд даражага етгани ҳақида пайдо бўлган маълумотга изоҳ бериш сўралган.
«Биз бу маълумотлар қанчалик тўғри эканини билмаймиз. Ёлғон ахборот жуда кўп, барча рақамларга жуда эҳтиёткорлик билан қараш керак. Шунчаки ишониб кетиш ҳам керак эмас», - деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Америкадан бўлган юзлаб мигрантлар АҚШ билан чегарада тўпланиб олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
11:28 / 10.10.2024
Флоридага “Милтон” тўфони етиб келди – сўнгги тафсилотлар
20:43 / 09.10.2024
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
18:30 / 09.10.2024