Жаҳон | 14:38 / 03.05.2018
14470
2 дақиқада ўқилади

Лавров: Украина аслида ўз мустақиллигини йўқотиб бўлган

Фото: ТАСС /Станислав Красильников

Украина АҚШ бошчилигидаги қатор Ғарб давлатлари томонидан қўзғатилган ички инқироз сабаб ўз мустақиллиги ва миллий иқтисодиётини деярли йўқотиб бўлди. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Италиянинг Panorma журналига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди

"Киев кўп йиллар давомида ҳамкорликни Шарқда ёки Ғарбда ривожлантириш ўртасида - "биз билан ёки бизга қарши" сохта танловни амалга оширишга уринди. Бу охир-оқибат ҳеч қачон мустаҳкамлиги билан ажралиб турмаган  Украина давлати коллапсига олиб келди. Бугунга келиб эса натижа - мустақилликни йўқотиш, одамларнинг азобланиши, мамлакат халқ хўжалигининг қулаши, ҳолбуки Украина халқ хўжалиги Европадаги энг барқарор ва иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам хўжаликлардан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга эди", - дейди у.

Россия вазири Украинада ички сиёсий инқирозда бутун дунёни ўз таъсир доираси соҳаси ҳисобловчи, халқларни "ўзиники" ва "бегона"га ажратувчи АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари гуруҳи айбдор эканини таъкидлади.

Лавров шунингдек Украинанинг ўша даврдаги президенти Виктор Януковични намойишчиларга қарши армияни ишга солмасликка чақирган, давлат тўнтарувидан кейин эса ҳукуматни ноқонуний эгаллаб олган исёнчиларни уларни қўллаб-қувватламаган минтақаларга нисбатан куч ишлатишга чорлаган НАТО блоки линиясининг кескин ўзгаришига эътибор қаратди.

"Бу сюжетда Ғарб линиясида Украина манфаатини ўйловчи ҳеч нарса йўқ, барчаси - Россияга қарши ҳаракатлар", - дейди Лавров. 

 

Мавзуга оид