Жаҳон | 10:47 / 03.05.2018
40679
1 дақиқада ўқилади

National Interest НАТОни «қўрқитаётган» қирувчи ҳақида маълумот берди

Фото: Wikiwand

Россиянинг Су-27 қирувчиси «НАТОни қўрқитмоқда». Бу ҳақда Американинг National Interest журнали хабар берди.

Нашр қирувчининг тарихи ҳақида маълумот берган. Су-27 (НАТО классификацияси бўйича - Flanker) Американинг F-15 қирувчиси имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

«Гарчи Су-27 ҳавода устунликни қўлга киритиш учун лойиҳалаштирилган бўлса-да, у тутиб олишлар ёки ер устига зарбалар бериш учун жуда қулай эканини кўрсатди», - дея таъкидлаб ўтган мақола муаллифи.

Журнал қирувчининг ўзига хос жиҳатларига эътибор қаратган, у 2,35 Мах тезлигига чиқиши мумкин. Су-27 ўзида саккизтагача ҳаво ҳужумидан ракета ёки бомбалар ва ракеталар тўпламини олиб юриши мумкин.

Мақола муаллифининг қайд этишича, қирувчи бутун бошли модификациялар оиласини яратди, улар асосан экспортга юборилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид