Жаҳон | 20:33 / 03.05.2018
2021
1 дақиқада ўқилади

Роскомнадзор Viber’нинг тўсилишига асослар йўқлигини маълум қилди  

Фото: ТАССА/нтон Вергун

Роскомнадзор айни вақтда Viber мессенжерининг Россияда тақиқланишига асос кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда журналистларга Роскомнадзор раҳбари ўринбосари Вадим Субботин маълум қилди. 

Айни вақтда мессенжер ахборот тарқатувчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган, шу сабаб блокланишга тушмайди, деб тушунтирган Субботин.

“Блоклашга ҳеч қандай асос йўқ”, деб айтган Субботин тегишли саволга жавобан. 

Аввалроқ Россия коммуникация ва алоқалар вазири Николай Никифоров Федерал хавфсизлик хизматида шифрлаш калитларини олишда муаммолар юзага келса, унда Viber ҳам блокланиши мумкинлигини айтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид