Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни яна тўхтатди
Фото: СЕРГЕЙ ПОРТЕР/ ТАСС
Россия Федерациясининг Ёқилғи-энергетика комплекси марказий диспетчерлик идораси маълумотларига кўра, 2018 йил январь-апрель ойларида Россия нефтининг Ўзбекистонга экспорти 36 минг тоннани ташкил этди. Апрель ойида етказиб бериш ишлари амалга оширилмаган.
Ёқилғи-энергетика комплекси марказий диспетчерлик идораси маълумотларига кўра, иккинчи чорак учун экспорт жадвали ҳозирча Ўзбекистонга нефть етказиб беришни назарда тутмаяпти.
2018 йил январь ойида Россия Ўзбекистонга 24,9 минг тонна нефть етказиб берди, февралда эса етказиб бериш амалга оширилмади. Март ойида бу ишлар қайта тикланди ва 11,1 минг тоннани ташкил этди.
2017 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга экспорти 68,2 минг тоннани ташкил этди. Хусусан, ноябрь ойида Ўзбекистонга 30 минг тонна, декабрда эса 38,2 минг тонна нефть етказиб берилди.
Мавзуга оид
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
18:48 / 20.04.2026
Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони 4,8 мингдан ошди – ОАВ
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
16:37 / 17.04.2026