Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда оқ рангли машиналардан ташқари барча машиналар тақиқланади
Туркманистонда қора рангли машиналар “шов-шувли” тақиқланганидан кейин ҳукумат оқ рангдаги машиналардан ташқари барча бошқа рангдаги машиналарни ҳам тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” нашри маълум қилди. Нашр маълумотларига кўра, Ашхобод аҳолиси вилоятларга қора рангдаги машиналарни амал-тақал қилиб сота олаётган эди, бироқ у ерларда ҳам бундай машиналар рўйхатга олинмай қўйган. Шу сабабли пойтахт аҳолиси машиналарини бўяшига тўғри келмоқда. Ушбу хизматга талаб ортгани сабабли нарх-наво ҳам кескин кўтарилиб кетган.
Айни вақтда машинани бўяш 18 минг манат – расмий курс бўйича 5143 доллар ёки “қора бозор” курси бўйича 1125 долларни ташкил қилади. Таъкидланишича, кичикроқ хусусий автосервисларда машинани 8-14 минг манатга бўятиш ҳам мумкин, бироқ 4-6 минг манатли жойларни топса ҳам бўлади, аммо сифат ҳам шунга “яраша” пастроқ бўлади.
Бундан ташқари, Ашхободда оқ рангдаги бўёқ танқислиги юзага келган. 2 ой аввал 4,2 кглик оқ краска банкаси (БААда ишлаб чиқарилган) 1500 манат турган бўлса, апрелда унинг нархи 1,5 баробар кўтарилиб кетган.
Нашр мухбирларининг маълум қилишича, 25 май куни нишонланадиган Ашхобод кунини аҳоли фақатгина оқ машиналарда кутишларига ҳам тўғри келиши мумкин.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026