23:20 / 04.05.2018
15925

Миржалол Қосимов: «Бунёдкор»нинг молиявий аҳволи оғир»

Фото: Бунёдкор ФК Матбуот хизмати

Суперлига 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» (2:1) ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртқолашди.

«Албатта, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Аммо ўйин оғир бўлди деб айта оламан. Бунга сабаб - жамоанинг молиявий аҳволидир, захирамиз бўм-бўш, кетма-кет мағлубиятлар... Шу томондан қийинчилик бўлди. Иккинчи бўлимда вазиятларда яхши ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасини ишғол этдик.

Бугунги кундаги молиявий шароит яхши бўлмаса-да, ғалаба қозонишимиз, жамоадаги тартибнинг яхшилигига сабаб - 120талик михим бор» - деб Қосимов сўзларини келтирмоқда Sports.uz.

Аввалроқ, Қаршининг «Насаф» клуби ҳам оғир молиявий аҳволда экани айтилган эди.

Top