Жаҳон | 08:09 / 04.05.2018
11057
2 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ Тереза Мэйни ёлғончиликда айблади

Фото: Михаил Воскресенский/РИА «Новости»

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова фейсбукдаги саҳифасида Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукуматини ёлғончиликда айблади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Туман тарқалмоқда ва Тереза Мэй ҳукуматининг кўплаб ёлғонлари ошкор бўлмоқда. Тереза Мэй ҳукуматининг биринчи ёлғони шундаки, британиялик экспертлар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда қўлланган кимёвий модда қайси давлат ишлаб чиқарилганини аниқлашмаган. Буни Портон-Даун лабораторияси раҳбари ҳам расман рад этди», - дея ёзган Захарова.

Унинг сўзларига кўра, Россияда Скрипалларни заҳарлашга сабаб бўлгани ҳақидаги баёнотлар асоссиз. Бу Россия Буюк Британия томонидан «халқаро ҳуқуқ, этика ва одоб-ахлоқ нормалари ўз манфаатлари йўлида четлаб ўтилаётгани»ни кўрсатганидан сўнг юз берди. Шунингдек, «Лондонга жуда манфаатли бўлган ушбу провокация сабабларига доир аниқ ҳолатлар ҳам кўрсатилди».

«Тереза Мэй ҳукуматининг учинчи ёлғони шундаки, «Новичок» гўёки фақат Россияда ишлаб чиқарилади, бугун бу баёнотни Чехия президенти рад этди, у ўз мамлакатида ушбу заҳарловчи модда ишлаб чиқилганини тасдиқлади», - дея қўшимча қилиб ўтди Захарова.

Шунингдек унинг таъкидлашича, «Лондоннинг бошқа ёлғонлари билан ҳам шундай бўлади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров Скрипаль бўйича янги баёнот берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид