Жаҳон | 10:26 / 04.05.2018
2656
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШнинг Жанубий Кореядаги контингентини камайтирмоқчи

Фото: Jeon Heon-Kyun/European Pressphoto Agency

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон томонидан Жанубий Кореядаги АҚШ ҳарбий хизматчилари сонини камайтириш вариантларини тайёрлаш ҳақида кўрсатма берган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар айтиб ўтди, деб ёзяпти New York Times.

Хусусан, нашр суҳбатдошларининг қайд этишича, Трамп Жанубий Кореядаги америкалик ҳарбий хизматчилар сонини молиялаштириш масаласи туфайли камайтирмоқчи. 2018 йилнинг охирида якунига етадиган шартнома бандларига мувофиқ, Корея Республикаси ҳукумати базаларга хизмат кўрсатиш қийматининг (800 млрд доллар) фақат ярмини тўлайди. Шу билан бирга, АҚШ раҳбарияти Жанубий Корея маъмурияти аскарлари таъминотига барча харажатларни ўз зиммасига олишини хоҳламоқда.

Қайд этилишича, АҚШнинг Корея ярим оролидаги ҳарбий иштироки Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан бўлажак учрашувида музокаралар мавзуси бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея америкалик аскарлар қандай шартда қолдирилишини билдирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид