Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда ўз ўрнини яхшилади
Ирландиянинг Ookla компанияси Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингини эълон қилди, унда бутун дунё бўйлаб 2018 йил апрель ойи якунлари бўйича симсиз ва симли интернет тезлигига доир маълумотлар бор.
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича тўрт ўринга кўтарилди ва энди 126 ўриндан 115-поғонани эгаллаб турибди (8,93 Мбит/с).
Сим орқали уланувчи интернет тезлиги бўйича бир позицияга юқорилади ва 135 поғонадан 128-ўринни эгаллади (6,78 Мбит/с).
Мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда Исландия етакчи бўлиб турибди (65,90 Мбит/с), симли интернет тезлиги бўйича - Сингапур (174,94 Мбит/с).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўз ўрнини бироз яхшилаганди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026