“Ўзчармимпэкс” корхонаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Ҳужжат билан “Ўзчармимпэкс” унитар корхонасини ташкил этиш ва қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифга розилик берилди:
реклама тадбирлари ва кўргазмалар ўтказиш, шунингдек, Уюшма аъзолари – ташкилотларга маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳисобига чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотлар экспортини ташкил этиш;
чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни комиссия шартномалари бўйича ва хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри тузилган экспорт шартномалари асосида, шунингдек, хорижда ташкил этиладиган савдо уйлари орқали экспорт қилиш;
тармоқ ташкилотларига технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, аксессуарлар, фурнитура, пойабзал қолиплари ва бошқа буюмлар етказишда, жумладан, импорт қилишда кўмаклашиш.
“Ўзчармимпэкс” УКга нисбатан мазкур қарорда назарда тутилган, Уюшма аъзолари – ташкилотларга бериладиган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Чарм-пойабзал соҳаси муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказини ташкил этиш;
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Чарм ва мўйнадан ишланган маҳсулотлар технологияси ва уларни яратиш”, “Технологиялар ва ускуналар: чарм ва мўйна, қоракўл”, “Технологиялар ва ускуналар: пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари” таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш;
чарм-пойабзал, мўйначилик, қоракўлчилик тармоқлари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича мавжуд касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш ва янги йўналишларни очиш орқали ҳудудий ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини ташкил қилиш;
ўқувчиларнинг ўқиш мобайнида олинган амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлаш учун ўқув амалиёти дастурларига мувофиқ Уюшма аъзолари – ташкилотларда мажбурий стажировка ўташ амалиётини жорий этиш;
таълим муассасаларида соҳанинг юқори малакали мутахассислари томонидан махсус фанлар ҳамда чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқларининг долзарб масалалари бўйича машғулотлар ўтказишни, маърузалар ўқишни (жумладан соатбай тўлов шартларида) жорий этиш юзасидан таклифлар киритади.
Мавзуга оид
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024
Талабалар, ногиронлиги борлар ва уруш қатнашчиларининг шахсий гувоҳномалари ижтимоий картага алмаштирилади
13:31 / 19.07.2024