Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти Пашинянни истеъдодли сиёсатчи деб атади
Арманистон бош вазирлигига номзод Никол Пашинян – жамоатчилик фикрини жуда нозик тушунувчи истеъдодли сиёсий арбоб, бироқ у мамлакат ривожи учун ўз масъулияти даражасини тушуниши керак. Арманистон президенти Армен Саркисян Британиянинг The Independent газетасига берган интервьюсида шундай деди.
"Жаноб Пашинян – жамоатчилик фикрини чуқур тушунадиган истеъдодли сиёсий арбоб. Бироқ ҳукуматни бошқариш – бу умуман бошқа масала. У вақти келиб ўзи кўтарган барча саволларга жавоб бериши керак бўлади", - дея таъкидлаб ўтди Арманистон раҳбари. Шунингдек, унинг таъкидлашича, "мамлакат фуқаролари бугун қора бўлмаган барча нарса ҳам эртага оқ бўлиб чиқмаслигини тушуниши лозим".
"Намойишлар вақтида президентдан кутиш мушкул бўлган қадамларни қўйдим. Мен Республика майдонидаги намойишчилар олдига бориб, сиёсий мулоқот имкониятини яратишга ҳаракат қилдим. Мен шунчаки кабинетда ўтиришим мумкин эмасди", - дея ўз позициясини билдирди Арманистон президенти.
Шунингдек, Саркисяннинг қўшимча қилишича, полициячилар ва намойишчилар ўртасида туришга ҳар доим тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян таҳдид ҳақида маълум қилди ва тарафдорларини огоҳликка чақирганди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026