Ўзбекистон | 14:06 / 05.05.2018
2324
1 дақиқада ўқилади

Брюсселда Ўзбекистон - Бельгия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

2018 йилнинг 9 май куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон-Бельгия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бельгияга ташриф чоғида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон халқаро ташаббуслари нуқтаи назаридан» мавзусидаги семинарда ҳам иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилади. Етакчи иқтисодий тузилмалар билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид