Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон аэропортида боқиш учун олиб келинаётган 50 та тимсоҳ ушлаб қолинди
Лондоннинг Хитроу аэропортида 50 та тимсоҳ ушлаб қолинди. Тимсоҳлар эгалари ёввойи ҳайвонларни ташиш қоидаларини бузишган. Бу ҳақда BBC News портали маълум қилди.
Бир ёшли тимсоҳлар фермада гўшти учун боқиш мақсадида Малайзиядан Буюк Британияга олиб кирилмоқчи бўлган. 30 сантиметрлик тимсоҳлар Британияга парвоз давомида зич жойлаштирилгани сабабли бир-бирлари билан талашиб келган. Бешта контейнердан ҳар бирига меъёрга кўра 4 та тимсоҳдан жойланиши керак бўлса-да, 10 тадан тимсоҳ тиқилган. Оқибатда битта тимсоҳ нобуд бўлган.
Тимсоҳлар йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари савдоси ҳақидаги конвенцияга (СИТЕС) кўра мусодара қилинган. Буюк Британия ички ишлар вазирлигида тимсоҳларга янги уй топиб берилиши маълум қилинган.
СИТЕС 169 та давлат томонидан имзоланган халқаро келишув бўлиб, 1975 йилда кучга кирган. Конвенциядан мақсад ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни сотиш натижасида йўқ бўлиб кетишдан асраш ҳисобланади. Ҳужжат имзолангандан кейин унинг ҳимояси остида бўлган турлардан бирортаси савдо натижасида йўқ бўлиб кетмаган.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026