Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МХА америкаликлар телефон қўнғироқлари кузатувини кучайтирган
АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) 2017 йил давомида америкаликлар телефон қўнғироқлари ва матнли хабарларини аввалги йилга қараганда уч баробар кўпроқ кузатди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, АҚШ Миллий разведкаси директори Офиси ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган.
Агентликнинг таъкидлашича, телефон қўнғироқларини кузатиб боришнинг кескин ўсиши АҚШда кузатув кўламини қисқартиришга қаратилган қонун қабул қилинганининг иккинчи йили қайд этилди.
МХА томонидан йиғилган маълумотлар ўз ичига рақамлар ва қўнғироқлар вақти ҳамда матнли хабарларни қамраб олади. Аниқлик киритилишича, МХА суҳбатлар тафсилотини қайд этиб бормайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ сенати генерал-лейтенант Пол Накасонени Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) директори лавозимига тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026