Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда масжид портлатилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Фото: AFP 2018 / Farid Zahir
Афғонистон шарқида жойлашган Хўст вилоятидаги масжидлардан биридаги портлаш оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят полицияси бошлиғига иқтибос келтирган ҳолда Tolo News телеканали маълум қилди.
Портлаш 6 май куни содир этилган. Полициянинг маълум қилишича, масжиддан сайловчиларни рўйхатга олиш маркази сифатида ҳам фойдаланилган.
Айни вақтда полиция воқеа тафсилотларини тергов қилмоқда.
Афғонистонда октябрь ойига парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказиш белгиланган. Шу муносабат билан 14 апрелда мамлакатда сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни бошланган. Рўйхатга олиш бошлангандан кейин Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракатига сиёсий ҳаракат сифатида тинчлик жараёнига қайтиб, сайловларда иштирок этишни таклиф қилган. Бироқ толиблар бу таклифни рад этишган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026